Ўзбекистон Республикасида педагог кадрлар тайёрлаш тизимини илғор халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган. 2020 йил 27 февралдаги Президент қарорида педагогик таълим инфратузилмасини яхшилаш ва соҳадаги халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш вазифа сифатида қатъий белгилаб қўйилган, шунингдек ўқув режа ва дастурларини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш зарурати таъкидланган.
Мазкур йўналишдаги ислоҳотлар давомли тус олиб, педагог кадрлар тайёрлаш соҳасида институционал ўзгаришлар амалга оширилди: Низомий номидаги олийгоҳ Миллий педагогика университетига айлантирилиб, педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази ташкил этилди, шунингдек Абдулла Авлоний номидаги миллий тадқиқот институти ва унинг ҳудудий марказлари қайта ташкил этилди
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралдаги қарори. «Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» // president.uz. URL: https://president.uz/uz/lists/view/3409 2. «Мактаб таълимидаги ислоҳотларнинг янги босқичи» // president.uz. URL: https://president.uz/uz/lists/view/8127 3. «Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга чақирди» // president.uz. URL: https://president.uz/uz/lists/view/7671 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 январдаги ПҚ-24-сон қарори. «Туркий давлатлар халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида» // lex.uz. URL: https://lex.uz/uz/docs/7339500 5. «Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади» // president.uz. URL: https://president.uz/uz/lists/view/8550 6. «Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида» // president.uz. URL: https://president.uz/uz/lists/view/5130 7. Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхати (13.00.01 ихтисослиги паспорти) // ЎзР Олий аттестация комиссияси. — oak.uz, 2025. URL: https://oak.uz/userfiles/files/Ixtisosliklar_ro’yxati_2025.pdf