Ўзбекистонда сўнги йилларда суд-ҳуқуқ тизимини модернизация қилиш ва
адолатли судловни таъминлашга қаратилган кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ушбу жараённинг муҳим қисми сифатида 2025 йил 21 августдаги ПФ-140-сонли
Президент фармони билан суд тизимига рақамли технологиялар, хусусан сунъий
интелектни жорий этиш чоралари белгиланди.
суд ишларини замонавийлаштириш, шаффофликни
Бу нафақат суд фаолиятининг самарадорлигини оширади, балки фуқароларнинг
одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Сунъий интелект технологиялари
ва рақамлаштириш жараёнлари орқали суд-ҳуқуқ тизими янада тезкор, шаффоф ва
адолатли бўлиб боради.