Мазкур мақолада ҳуқуқий давлат тамойилларидан энг муҳимлари
— қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларининг ҳимояси назарий ва амалий
жиҳатдан таҳлил қилинган. Қонун устуворлигининг амалий жиҳатлари — давлат
органларининг қонунга бўйсунуви, суд мустақиллиги ва адолатли судлов тизимини
таъминлаш каби масалалар мисолида ёритилган. Шу билан бирга, инсон
ҳуқуқларининг ҳуқуқий ва институционал кафолатлари таҳлил қилиниб, қонун
устуворлиги билан инсон ҳуқуқлари ўртасидаги узвий боғланиш очиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси, ҳуқуқий давлат, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари
1.https://constitution.uz.
2.https://admin.namdu.uz.
3.https://constitution.uz/uz/pages/.Inson_manfaatlari.
4.https://www.norma.uz.