Ортопедик стоматологияда эндодонтик даволанган тишларни тиклашда штифтли
конструкциялар кенг қўлланилади. Бироқ штифт тури, диаметри ва жойлашувини
нотўғри танлаш илдиз деворларида ортиқча механик , босим ҳосил бўлишига,
натижада илдиз синиши ёки реставрацияни муваффақиятсизлигига олиб келиши
мумкин. Шу сабабли диагностика ва режалаштириш жараёнларида ананавий усуллар
билан бирга сунъий интеллект (AI) технологияларини жорий этиш долзарб
ҳисобланади.
ва конус-нурли компьютер томография (CBCT) тасвирларини deep
Шунингдек, Diagnocat AI асосида амалга оширилган рақамли таҳлил натижалари
CAD/CAM тизимлари билан интеграция қилиниб, виртуал моделлаштириш ва клиник
қарор қабул қилиш жараёнини янада аниқ ва ишончли қилади. Натижада даволаш
самарадорлиги ошади, асоратлар хавфи камаяди ва реставрациянинг узоқ муддат
хизмат қилишини таъминлайди.