Барчамизга маълумки, мулк ижараси тушунчасига бевосита Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) нинг 535
моддасида таъриф берилган бўлиб, унга кўра мулк ижараси шартномаси бўйича
ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш
ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади деб белгилаб
қўйилган
Иқтисодий судлар томонидан мазкур тоифадаги низоларни ҳал этишда,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат
мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 102-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси
муҳим рол уйнайди.