Research and Publications

ESG риск менежментини тижорат банклари фаолиятига интеграция қилиш: Ўзбекистон банк секторида барқарор кредитлашнинг янгича модели

Avtorlar: Esanov Farrux Xamidovich
Kategoriya (Jurnal/Konferensiya): Konferensiya
Sana: 2026-01-29

Annotatsiya

Сўнгги йилларда ESG риск менежменти халқаро молия бозорларида кредит ташкилотлари
учун энг муҳим стратегик йўналишлардан бирига айланди. Молиявий институтлар фақат иқтисодий
самарадорликни эмас, балки экологик барқарорлик, ижтимоий масъулият ва корпоратив бошқарув
сифатини баҳоловчи омилларни кредит қарорларига интеграция қилишга мажбур бўлмоқда.
Ўзбекистонда ҳам бу тенденция тез суръатларда ривожланиб, тижорат банклари ESG риск скрининг
механизмларини кредитлаш жараёнига қўшиш орқали таваккалчиликни камайтириш ҳамда
портфель барқарорлигини оширишга интила бошлади. Бу жараён айниқса 2021–2024 йилларда
“Яшил таксономия”, “Барқарор молия концепцияси” ва халқаро молия институтлари билан
ҳамкорлик лойиҳалари орқали кенг ривожланди.

Kalit so‘zlar

Экологик таваккалчиликлар билан боғлиқ кредит хатарлари

Foydalanilgan adabiyotlar

Якуний хулоса сифатида, ESG риск менежментни Ўзбекистон банкларида кенг жорий этиш
молиявий барқарорликни таъминлаш, халқаро бозорларга чиқиш имкониятларини ошириш ва
мамлакатнинг барқарор ривожланиш мақсадларига ҳисса қўшишда стратегик омил бўлиб хизмат
қилади. ESG ёндашувига асосланган кредит сиёсатлари, корпоратив бошқарув ислоҳотлари ва
рақамли рискни бошқарув технологиялари тизимли тарзда амалга оширилса, банклар нафақат
хатарларни камайтиради, балки миллий иқтисодиётнинг барқарор келажагини шакллантиришда
етакчи институтга айланади.